Нукусда Журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан Германиянинг бирга ишлашиш ташкилоти маблағи ҳисобидан “Амударёнинг қуйи оқимида экотизимни сақлаш ва ердан фойдаланишда экологик муносабатни оммавий ахборот воситаларида ёритиш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.
Тадбирда соҳа ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар Орол денгизи қуриши натижасида пайдо бўлган экологик муаммолар, уларни бартараф этиш, ушбу ҳудудда яшаётган аҳолининг турмуш тарзи, уларнинг экологик маданиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишларга батафсил тўхталиб ўтишди.
— Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади, қуйи Амударё бўйларидаги биохилма-хилликни сақлаш, бундан журналистлар ҳамда кенг жамоатчиликнинг хабардорлигини ошириш, ОАВ вакилларини экологик мавзуларга ихтисослаштириш, медиатехнологиялардан фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришдан иборат, — дейди ЎЗМЖТУ халқаро журналистика факультети доценти, Журналистларни қайта тайёрлаш маркази медиатренери Н.Қосимова.
Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
