Чимбой туманидаги “Бахытлы” овул фуқаролар йиғинида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири А.Темирханов фуқароларни қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан ташкил қилинган тадбирда тумандаги корхона-ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш, ички ишлар органлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Таъкидланганидек, бугунги кунда Президентимиз ташаббуси билан ҳар бир соҳа, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари раҳбарларининг жойларда сайёр қабуллари ташкил қилинмоқда.
Бундан кўзланган асосий мақсад фуқароларга қулай шароитлар яратиш, уларнинг кундалик ҳаётида учраётган ҳар қандай муаммоларини жойларда ўрганган ҳолда ҳал қилишдир.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг сайёр қабулида 18 нафар фуқаро томонидан билдирилган 33 та масала кўриб чиқилди. Шундан икки фуқаронинг мурожаати шу ернинг ўзида ҳал қилинди. Қолган 27 та масала бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Фуқароларнинг тўртта масала юзасидан мурожаати тегишли соҳа раҳбарлари томонидан ўрганиб, ҳал қилиниши назоратга олинди.
Жумладан, “Бахытлы” овул фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Т.Жиемуратованинг уйи туман ҳокимлиги ҳомийлигида таъмирлаб бериладиган бўлди.
Қорақалпоғистон хабар агентлиги.



