Жаҳон чемпионлари тақдирланди


Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида муай-тай бўйича жаҳон чемпионати ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Шу йилнинг 19-28 июль кунлари оралиғида профессионаллар орасида Тайланднинг Бангкок шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида иштирок этган Қорақалпоғистон Республикаси Ички ­ишлар вазирлиги тезкор вазифаларни ижро этиш кўчма отряди катта ходими, кичик сержант Жаҳонгир Юлдашев 60 килограмм вазнда, мазкур кўчма отряднинг яна бир катта мутахассиси Онғар Баймуратов 81 килограмм вазнда биринчи ўринни эгаллаб жаҳон чемпиони бўлишди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари И.Ахмедов спортчиларни қўлга киритган ғалабаси билан табриклади. Уларга вазирлик номидан совғалар топширилди.