Устозлар ўзаро беллашди


Яқинда Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашида  таълим, фан ва маданият ходимлари ўртасида “Устозлар – касаба уюшмалари ардоғида” танловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди.

Ушбу танловда ҳудудий босқичларда ғолиб бўлган 24 та умумтаълим мактабларининг касаба уюшмалари ташкилотлари раҳбарлари ўзаро беллашди.

Танлов якунида Нукус шаҳридаги 6-сонли умумтаълим мактабининг касаба уюшмаси раҳбари Н.Алламуратова биринчи, Хўжайли туманидаги 1-сонли мактабнинг касаба уюшмаси раҳбари С.Маткаримова иккинчи, Тўрткўл туманидаги 45-сонли мактабнинг касаба уюшмаси раҳбари А.Юлдашева  учинчи ўринни қўлга киритди.

Ғолибларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.