Лойиҳа мақсади тушунтирилди


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан эълон қилинган танловда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалининг “Орол” спорт клуби “Жисмоний тарбия ва спортни кенг жорий этиш орқали зарарли одатларга қарши иммунитетни шакллантириш” мавзусидаги лойиҳа билан қатнашди.

Шу муносабат билан филиалда грант лойиҳаси доирасида матбуот конференцияси ўтказилди. Унда филиалнинг профессор-ўқитувчилари, талабалар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда филиал директори Б.Мамбетов, мазкур лойиҳа раҳбари М.Айтимбетов, биология фанлари номзоди Р.Реймбаева ва бошқалар сўзга чиқиб, грант лойиҳасининг аҳамияти ҳақида маълумотлар беришди.