Шу йилнинг 5 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишни Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Е.Джуманазаров очди ва бошқариб борди.
Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари сайловини ўтказувчи сайлов округларини тузиш, сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этиш ҳуқуқини олиш учун йиғилган сайловчилар имзоларининг тўғрилигини текширувчи экспорт комиссиясини тузиш ҳақидаги масалалар кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги масалалар бўйича Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари С.Қудайберганов, комиссия аъзолари А.Икматова, М.Юсупов ва П Жубановалар сўзга чиқиб ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.
Қорақалпоғистон Республикаси “Сайлов тўғрисида”ги Қонунининг 9 ва 14 моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларининг таклифларига асосланиб, Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари сайловини ўтказувчи 65 та округ тузилди.
Шунингдек, йиғилишда экспортлар комиссиясини тузиш бўйича қарор қабул қилинди.
Сайлов округларининг рўйхати маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Қ.Х.А.



