Республика болалар силга қарши курашиш санаториясида Инновацион Соғлиқни сақлаш Миллий палатаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ташаббуси билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари бош мутахассислари иштирокида семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда бўлим директорининг ўринбосари С.Алламуратова ва ирсий-генетик, тери-таносил касалликлари бўйича мутахассислар сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 7 сентябрдаги “Кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4440-сонли қарорида кўрсатилган вазифалар хусусида тўхталиб ўтишди.
Тадбирда кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий касалликларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган тавсиялар билдирилди.
Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
