Бугунги кунда ёшларни ҳар томонлама баркамол, зукко ва иродали этиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Нукус туманидаги «Баркамол авлод» болалар марказида 2019-2020 ўқув йилида тасвирий санъат, либослар дизайни, юмшоқ ўйинчоқлар, тўқиш, мунчоқли безак, каштачилик, рақс, пазандачилик, гулчилик, компьютер дизайни, робототехника ва электрон уйинчоқлар билан ишлаш каби 21 та тўгаракда 490 нафар ўқувчилар машғулотлар олиб боришмоқда.
— Бизнинг муассасамизда ёшларнинг билим олиши, ижод билан шуғулланиши ва касб-ҳунар ўрганиши учун барча шарт-шароитлар яратилган. Тўгарак хоналари янги мебеллар, зарур жиҳоз ва ўқув қуроллари билан таъминланган.
Албатта, яратилган қулай имкониятлар ўзининг самарасини кўрсатмоқда. Кўпгина иқтидорли ўқувчиларимиз туман, республика ва мамлакат миқёсида ўтказилаётган бир неча кўрик-танлов ҳамда фестивалларда совриндор бўлишмоқда, — дейди марказ раҳбари Алтингул Тилеўмуратова.
М.ҲАБИБУЛЛАЕВ
олган сурат.



