Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Ёшлар иттифоқи томонидан БМТ Ривожланиш дастурининг лойиҳаси билан биргаликда “Коррупция-тараққиёт душмани” мавзусидаги танловнинг ҳудудий босқичи ўтказилган эди.
Уч босқичда ўтказилган мазкур танловда жами 30 мингдан зиёд ёшлар ўз дунёқараши ҳамда мулоҳазалари акс этган асарлари билан қатнашди.
Танловнинг мамлакат босқичида 8-11-синф ўқувчилари ўртасида Нукус шаҳар Халқ таълими бўлимига қарашли “Progress” таълим ва ривожланиш маркази ҳузуридаги 46-сонли ихтисослаштирилган мактабнинг 10-синф ўқувчиси Тамара Скрипкина биринчи ўринни эгаллади.
Ғолибларга ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.
