ЮКСАК ҒАМХЎРЛИК ИФОДАСИ


Светлана СОН,

Хўжайли туманидаги 1-сонли “Меҳрибонлик уйи”

директори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган

ёшлар устози.

Мустақил юртимизда Президентимиз раҳбарлигида ижтимоий ёрдамга муҳтож, ногиронлиги бўлган шахсларга, шунингдек, “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларига алоҳида эътибор ва ғамхўрликлар кўрсатиб келинмоқда. Ҳар йили битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига кириши учун маҳаллий ҳокимликлар, манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Ўтган давр ичида битирувчиларимиздан 43 нафари уй-жой билан таъминланди. Янги йил байрами арафасида тарбияланувчимизга берилган  уйнинг 39 миллион сўм бошланғич тўлови “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан тўлаб берилган бўлса, 18 нафарига уй-жой қурилиши учун ер майдони ажратилди. Ҳозирда қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Жорий йилда 8 нафар битирувчимиз олий таълимнинг бакалавриат ҳамда 1 нафари магистратура бўлимига ўқишга қабул қилинди.

Президентимизнинг Меҳрибонлик уйларида тарбияланган ёшларнинг ижтимоий мослашуви, хусусан, уларни иш билан, келажакда уй-жой билан таъминлаш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш зарур. Чунки бундай фарзандларимиз уларнинг ғамхўри, меҳрибони, ортидаги суянчи давлат ва жамият эканини ­доимо ­қалбдан ҳис қилиб туриши шарт, — деган фикр­лари мана шу ғамхўрликнинг амалий ифодасидир.