Шимоли-ғарбий ҳарбий округи ташкил топган кун нишонланди


Шимоли-ғарбий ҳарбий округи ташкил топганига жорий йил 21 йил тўлди. Шу муносабат билан Нукус гарнизонининг Маънавият ва маърифат марказида байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг табригини Жўқорғи Кенгес қўмита раиси Д.Қурбаниязов ўқиб эшиттирди.

Тадбирда бир қатор ҳарбий хизматчиларга махсус ҳарбий унвонлар берилди. Шунингдек, ўтган йилдан бошлаб Мудофаа вазирлиги тизимида ўтказиб келинаётган «Энг фаол мутахассис» танловининг жорий йилги финал босқичида муносиб иштирок қилган ҳарбий хизматчиларга ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати.