Республикамиз ҳудудида катта қурилиш ишлари олиб борилиб, савдо тармоқлари ривожлантирилмоқда. Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш кенгайтирилмоқда. Бунда иқтисодий ислоҳотларнинг босқичма-босқич амалга оширилаётганлиги, хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга кенг йўл очилаётгани муҳим ўрин тутади.
Бу жараёнда республикамиз аҳолисини янги турар жойлар билан таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, жорий йилда бир қанча турар жойлар қурилиши режалаштирилган.
Янгидан қурилаётган турар жой ва корхоналарни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этган ҳолда бунёд этиш лозим. Ота-боболармиз “Олов тилсиз ёв” деб беъжизга айтишмаган. Шу сабабли қурилиш ишларини олиб боришда бўлимимиз томонидан ёнғин хавфсизлиги қоидаларини таъминлаш бўйича талабномалар берилган. Ўзбекистон Республикасида амалдаги барча турдаги меъёрий ҳужжатлар, “Ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва меъёрлари”га асосланиб қурилаётган иморатлар юртдошларимизга кўп йиллар давомида хизмат қилади, деган умиддамиз.
Азиз фуқаролар, қурувчилар!
Қурилаётган янги турар жойларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилинг ва ушбу янги уйларни ўз эгаларига топшириш, республикамизда ёш оилалар қувончига шерик бўлиш барчамизга насиб қилсин!
Инсоният яратилганидан буён ёнғин билан курашади, бироқ кўп ҳолларда бу курашда ўзимиз зарар кўрмоқдамиз. ХХI аср ривожланиш йўлида анчагина қурилишлар бўлди. Ёнғин хавфсизлигини таъминлашда замонавий асбоб-ускуналар ўрнатилаётганлиги бизлар учун қулайлик яратмоқда.
Ҳурматли фуқаролар ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишга чақириб қоламиз.
Н.Сапарбаев,
“Тахиатош ЖЭС” АЖ биноларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкиллаштириш бўлими инспектори, лейтенант.



