Божхона ходимлари коррупцияга қарши


Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармасида соҳа ходимлари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида “Коррупциясиз – холис хизмат” шиори ­остида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан коррупция келажак душмани эканлиги, унга қарши ходимларнинг оила аъзолари билан биргаликда курашиш лозимлиги,  божхона ходимларига давлатимиз томонидан бир қатор имкониятлар яратилганлиги таъкидланди. БМТнинг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Конвенциясида таъкидланганидек, коррупция бу жамият учун хавфли иллатдир.  У демократия, қонун устуворлиги асосларига зарар келтиради, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа иллатларнинг ривожланишига асос бўлади.

Коррупция жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига тўсиқ бўлиб, юртимизда конституциявий меъёрларнинг бузилишига, олиб келади.

Шу боисдан ҳам бу иллатга қарши курашиш аҳамиятли вазифалардан биридир.