Хўжайли тумани “Саманкўл” овул фуқаролар йиғинидаги “Шукуруллаева Толғанай” фермер хўжалигида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари С.Хожаметов, Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори ўринбосари К.Бекмуратов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат комплекси устидан назорат қилиш инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи А.Юлдашев, тумандаги 4 та сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги ходимлари ҳамда фермер хўжаликлари раислари иштирокида кўргазмали-амалий семинар ўтказилди.
Унда ғўза майдонларида комплекс тарзда иш олиб бориш, қатор ораларини култивация қилиш ва юмшатиш, зараркунандаларга қарши курашишда биолаборатория ходимлари хизматидан фойдаланиш масалалари муҳокама этилди.
Тадбирда далада куну –тун қизғин меҳнат қилаётган қишлоқ хўжалиги ходимларининг меҳнатларини баҳолаб бориш бўйича ҳам алоҳида топшириқлар берилди.
Қ.Х.А.



