Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Атабек Илхамович Давлетов


Атабек Илхамович Давлетов 1972 йилда Амударё туманида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 1995 йили К.А.Тимирязев номидаги Москва қишлоқ хўжалиги академиясини ҳамда 2004 йили Ўзбекис­тон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган. Мутахассислиги-олим-агроном.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати.

А.Х.Давлетов ўзининг меҳнат фаолиятини 1989 йили Амударё туманидаги “Манғит” хўжалигида ишчи бўлиб ишлашдан бошлаган. 1995-1996 йилларда Москва шаҳридаги “Санки” акционерлик жамиятининг ижрочи директори, кейинчалик “Камолот” жамғармаси Амударё туман бўлими ижрочи директори, Амударё туман “Бизнес фонд” бўлими бош мутахассиси, Амударё тумани ҳокимлиги мутахассиси, бош мутахассиси, 2000-2005 йилларда Амударё тумани “Наврўз” акциядорлик жамияти раҳбари, Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, Амударё тумани ҳокимининг ташкилий назорат гуруҳи раҳбари, 2005 -2010 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси бош мутахассиси, бўлим бошлиғи бўлиб фаолият юритган.

2010-2018 йиллар оралиғида Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликларни муҳофаза қилиш маркази директори, “Қорақалпоқ агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти директори ўринбосари, 2018 йил июнь ойидан бошлаб “Қорақалпоқ агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти директори лавозимида ишлаган.

А.Давлетов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг шу йил 28 майдаги навбатдан ташқари тўртинчи сессиясида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари бўлиб сайланди.