Мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботлари комиссия йиғилишида эшитилади


Яқинда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи  Кенгесининг Қонунийлик, суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши кураш ҳамда Ижтимоий маданий ривожланиш ва  жамоат бирлашмалари масалалари бўйича қўмиталарининг қўшма йиғилиши ўтказилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 26 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар муҳокама қилинган эди.

Маълумки, мазкур видеоселектор йиғилишида Олий Мажлис палаталари жойларда халқ депутатлари Кенгашлари билан  биргаликда пандемияга оид Президент қарорлари ва  топшириқлари ижроси юзасидан парламент ва Кенгашларнинг таъсирчан назоратини йўлга қўйиш, шунинг­дек, туман-шаҳар, вилоят ҳокимлари, вазирликларнинг ҳар ойда ҳисобот бериб  боришлари белгиланган эди. 

Худди шундай қўшма йиғилиш Халқ депутатлари Тўрткўл туман Кенгашининг Қонунийлик, суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши кураш ҳамда Ижтимоий маданий ривожланиш ва  жамоат бирлашмалари масалалари бўйича комиссиялари томонидан ҳам ўтказилиб, унда пандемияга оид Президент қарорлари ва  топшириқлари ижроси юзасидан комиссиялар ва депутатлик гуруҳларининг таъсирчан назоратини йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари Назира Матяқубова, Зуҳра Абдуллаева ва туман Кенгаши депутатлари ­офир Қурбонбоев, Зулхумор Хўжаниёзовалар сўзга чиқиб, Президентимиз томонидан қабул қилинаётган фармон ва қарорлар пандемия шароитида аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, турмуш шароитларини яхшилаш, шунингдек, иқтисодиётимиз барқарорлигини таъминлашда муҳим омил бўлаётганлигини таъкидлашди.

Йиғилиш якунида,  пандемияга оид Президент қарорлари ва  топшириқлари ижроси юзасидан туман ички ишлар бўлими ва тиббиёт  бирлашмаси томонидан олиб борилаётган ишлар бўйича мазкур соҳалар раҳбарларининг ҳисоботларини Халқ депутатлари Тўрткўл туман Кенгашининг Қонунийлик, суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши кураш ҳамда Ижтимоий маданий ривожланиш ва  жамоат бирлашмалари масалалари бўйича комиссияларининг қўшма йиғилишида эшитиш юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Ўз мухбиримиздан.