Беруний тумани давлат солиқ инспекцияси томонидан ички ишлар ходимлари билан биргаликда ўтказилган чора-тадбирлар давомида ноқонуний савдо билан шуғулланиб келаётган фуқаролар аниқланиб, улардан нархи 29 миллион 990 минг 940 сўмлик алкоголь маҳсулотлари олиб қўйилди.
Жумладан, тумандаги “Тожмаҳал”кўчасида яшовчи фуқаро Р.Р. “Жайҳун” кўчасида жойлашган бинода тегишли ҳужжатларсиз алкоголь маҳсулотларини сотиб келган. У ушбу ҳаракати билан нафақат ўзининг балки, харидорларнинг ҳам саломатлигини хавфга қўйган. Р.Р.га тегишли 5 турдаги, жами баҳоси 27 миллион 366 минг сўмлик алкоголь маҳсулотлари гувоҳлар иштирокида вақтинча ашёвий далил сифатида иш қонуний ҳал қилингунга қадар расмийлаштирилиб, олиб қўйилди. Бу борадаги рейд тадбирлари давом этмоқда.
