Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг масъул ходимлари томонидан Беруний туманида сайёр қабул ўтказилди.
Беруний, Амударё, Тўрткўл ҳамда Элликқалъа туманлари фуқаролари иштирок этган тадбирда 18 та масала кўриб чиқилиб, шундан 10 таси шу ернинг ўзида ҳал этилди. Вақт талаб қиладиган 5 та мурожаат тегишли соҳа раҳбарлари томонидан назоратга олинди. Тадбир давомида 16 ёшга тўлган 8 нафар ёшларга фуқаролик паспорти топширилди. Шунингдек, Беруний тумани 3 сектор ҳудудида яшовчи, ногиронлиги бўлган фуқаро Г.Утемуратовага ногиронлик аравачаси совға қилиниб, ёрдамга муҳтож, кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
