Элликқалъалик тадбиркорлар фаолияти ўрганилди


Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ҳамда тегишли ташкилотлардан таркиб топган ишчи гуруҳ аъзолари Элликқалъа туманида бўлди.

Улар дастлаб тумандаги “Boston Mega Tekstil” ва “Boston Optimal Tekstil” МЧЖ фаолияти билан танишдилар.

Ишчи гуруҳ вакиллари корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати, экспорт ҳажми билан танишиб, пандемияга оид Президентимиз томонидан қабул қилинаётган қарор ва фармонларнинг аҳамияти, тадбиркорлар учун яратилаётган қулайликлар ҳақида маълумотлар беришди.

Шунингдек, гуруҳ аъзолари “Қирқ қиз” овулида бўлиб, тадбиркорларнинг мурожаатларини тинглади. Тумандаги 4 та сектор раҳбарлари томонидан олиб борилаётган ишлар ўрганилди.