Математик саводхонлик такомиллаштирилмоқда


Яқинда Нукус шаҳридаги 1-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим PISA халқаро тадқиқотлар бўйича таянч мактабида « PISA тадқиқотларида математик саводхонлик» мавзусида видеосеминар бўлиб ўтди.

ZOOM дастури асосида онлайн тарзда ўтказилган тадбирда Нукус шаҳар халқ таълими бўлими мутахассислари, услубчилар ҳамда мактабларнинг математика фани ўқитувчилари қатнашди.

Семинарда 1-сонли мактабнинг математика фани ўқитувчилари Ш.Тўребекова қорақалпоқ тилида ҳамда ­А.Тўктарова рус тилида математик саводхонлик бўйича ўзлари тайёрлаган тақдимотлари ҳақида ахборот беришди. Тадбир иштирокчилари ўз мактабларида ўқитувчиларга ZOOM дастури асосида онлайн семинарлар ташкил этиш лозимлиги таъкидланди.