Муҳтож оилаларга ёрдам пуллари тарқатилди


Коронавирус пандемияси сабабли ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд   оилаларга бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони ижросини таъминлаш мақсадида барча шаҳар ва туманларда маҳаллалар кесимида муҳтож оилалар рўйхати шакллантирилди.

Маҳалла оқсоқоллари ҳамда сектор раҳбарларининг ишчи гуруҳи уйма-уй юриб, тўлов рўйхати бўйича 14 минг 596 оиланинг 64 минг 342 аъзосига паспорт асосида 14 миллиард 155 миллион 240 минг сўм миқдоридаги нақд пул маблағларини тарқатишди. Шунингдек, ҳудудларда “темир дафтар”га киритилмаган, лекин ҳақиқатда ёрдамга муҳтож бўлган 4 минг 524 оилага 459 миллион 165 минг 600 сўм миқдорида саховат ва кўмак асосида моддий ёрдам, озиқ-овқат, дори воситалари берилди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу бир марталик пул маблағлари республикамизнинг барча ҳудудларида тарқатилди.