Ўзбекистон Республикаси Президентининг ФАРМОНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ ЙИГИРМА ТЎҚҚИЗ ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ФАН, ТАЪЛИМ, АДАБИЁТ, МАДАНИЯТ, САНЪАТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ СОҲАЛАРИ ХОДИМЛАРИДАН БИР ГУРУҲИНИ МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг ёрқин истеъдоди, серқирра ижоди, илмий-инновацион фаолияти билан мамлакатимизнинг илм-фан, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш, ёш авлодни она юртга муҳаббат ва садоқат руҳида ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш йўлидаги самарали хизматлари ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвонлар билан тақдирлансин:

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи” фахрий унвони билан

Абдикамалов Бахтиёр Абдиразақович — Қорақалпоқ давлат университети физика кафедраси профессори

Халқимизнинг илмий-интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш, таълим, маданият, адабиёт, санъат, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларини ривожлантиришдаги алоҳида хизматлари, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, юртимиз тараққиёти, тинчлиги ва ижтимоий-маънавий барқарорлигини таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда жамоатчилик ишларидаги кўп йиллик самарали иштироки учун қуйидагилар мукофотлансин:

“Меҳнат шуҳрати” ордени билан

Сапаева Мирзагул Жуманазаровна — ­Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали ­театри вокал артисти

Уразимбетов Низаматдин Тажитдинович — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Respublika teleradiomarkazi” давлат унитар корхонаси Нукус филиали телерадиомаркази олий тоифали телеоператори

“Дўстлик” ордени билан

Ахетова Алима Шаниязовна — Қорақалпоғистон Республикаси кўзи ожизлар кутубхонаси директори   

Надирова Айгуль Базарбаевна — Нукус давлат педагогика институти мусиқий таълим кафедраси катта ўқитувчиси   

“Соғлом турмуш” медали билан

Жаксимуратов Мухаммед Раметуллаевич — Қорақалпоғистон Республикаси спортнинг ­яккакураш турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби катта йўриқчи-услубчиси        

Исакова Зухра Конисбаевна — Қорақалпоғистон болалар ва ўсмирларининг “Жеткиншек” газетаси бўлим мудири          

Кеунимжаева Тўхтагул Кудайназаровна — Қораўзак туманидаги 2-давлат мактабгача таълим муассасаси методисти

Мамбетуллаева Светлана Мирзамуратовна — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академия­си Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти директори ўринбосари

“Шуҳрат” медали билан

Акимов Едилбай Курбанбаевич — Ўзбекистон давлат филармонияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси қошидаги “Мухаллес” ­дуторчилар ансамбли бахши-созандаси    

Генжебекова Насиба Шарибаевна — Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри актёри    

Ибрагимов Сагимбай — Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир        

Ўзбекистон Республикаси

 Президенти                         Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 2020 йил 27 август