ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕСИ ПРЕЗИДИУМИНИНГ ҚАРОРИ


«Ардақлы нураный», «Ўатан пидайысы» ва

«Үмит ушқыны» кўкрак нишонлари билан тақдирлаш тўғрисида

Қорақалпоғистон Республикаси Конституция­сининг 85-моддаси 6-бандига ­мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

Юртимизнинг ижтимоий-иқтисодий солоҳиятини оширишдаги фидокорона хизматлари, соҳалардаги юксак натижалари ва ютуқлари, ҳудудда экологик бар­қарорликни таъминлашдаги хизматлари, кўпчиликка намуна ишлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаоллиги учун қуйидагилар кўкрак нишонлари билан тақдирлансин:

“Ардақлы нураный” кўкрак нишони билан

Зоркина Галина Александровна — Ўзбекистон рус маданий марказининг Қорақалпоғис­тон бўлими раҳбари

Когай Марина Александровна — Ўзбекистон Корейслар ассоциациясининг Қорақалпоғистон бўлими раҳбари

Турдымамбетов Турдыбай — меҳнат фахрийси

Торемуратов Сейдулла Рзамуратович — меҳнат фахрийси

Длекеева Зинепгул Давлетмуратовна — меҳнат фахрийси

“Ўатан пидайысы” кўкрак нишони билан

Мырзамуратов Нурлыбек Юсупович — Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузуридаги Оролбўйи ҳудуди учун кўп томонлама шериклик Траст фондининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича вакили

Матякубов Хамра Махсудбаевич — Амударё тумани фав­қулодда вазиятлар бўлими бошлиғи

Кабулов Хожабай Алдашович — Ўзбекистон  “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши етакчи мутахассиси

Қутлымуратов Қалжанбай Қожамуратович  — “Устаз жолы” газетаси масъул котиби

Сейтимбетова Зульфия Узакбаевна — Қорақалпоғистон Республикаси статистика бошқармаси инвестиция ва қурилиш бўлими бошлиғи

Алдабергенов Исатай Маратович — Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи

Жумабаева Сайяра Юсуповна — Беруний тумани “Beruniy textile invest” масъулияти чекланган жамияти дастгоҳ оператори

Срымбетова Пердегуль Шарибаевна — Республика болалар юқумли касалликлар шифохонаси ҳамшираси

Кайрова Кумисай Сагитжановна — Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли поликлиника кардиолог шифокори

Оразбаев Рашид Баймуратович — Кегейли туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлими бошлиғи

Матякупов Рустем Базарбаевич — Қўнғирот туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 2-сонли поликлиника бош шифокори

Сапаева Юлдуз Абдуллаевна — Тўрткўл туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлими шифокори

“Үмит ушқыны” кўкрак нишони билан

Жумабаев Баҳадыр Толыбай ўғли — Кегейли тумани “Бахтияр-Рахат” фермер хўжалиги раиси

Дадебаев Азамат Байрамклычевич — Тахиатош тумани “Азамат” фермер хўжалиги раиси

Қорақалпоғистон Республикаси

Жўқорғи Кенгеси Раиси

ўринбосари                                       А.Давлетов.

Нукус шаҳри, 31 август, 2020 йил.