Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ ЙИГИРМА ТЎҚҚИЗ ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ВА ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИДАН БИР ГУРУҲИНИ МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА


Мамлакат Қуролли Кучларининг жанговар тайёргарлигини оширишдаги хизматлари, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги хизмат бурчини бажариш ­чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани учун қуйидагилар мукофотлансин:

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:

“Жасорат” медали билан

Кайпназаров Есемурат  Калбаевич (мар­ҳум) — Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бўлим бошлиғи

“Содиқ хизматлари учун” медали билан

Генжебаева Айзада Дамировна — Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар давлат солиқ инспекцияси бош инспектори

Давлетов Азамат Сапарбаевич — Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи

Машарипов Рашид Юсупбаевич — Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги ­бошқармаси бўлинма бошлиғи

Науризбаев Байрам Сарсенбаевич — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи          

“Шуҳрат” медали билан

Ережепов Марат Избасарович — Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош­қармаси йўл-патруль хизмати инспектори

Жамалов Жанабай Кенгесбаевич — Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани прокурорининг ўринбосари

Утамбетов Баймурза Калмурзаевич — Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси “Довут-ота” чегара божхона ­пости катта инспектори

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                                 Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 2020 йил 28 август