Мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш, барча соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, халқимиз фаровонлигини оширишга қўшган муносиб ҳиссаси, халқаро стандартларга мос ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш, иқтисодиёт тармоқларини рақамлаштириш, илғор инновацион технологияларни амалиётга жорий қилиш, қулай инвестиция муҳитини яратиш ва экспорт салоҳиятини ошириш, ҳудудлар инфратузилмасини такомиллаштириш, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини тубдан ўзгартириш йўлидаги улкан хизматлари, жамиятимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларидаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлансин:
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:
«Ўзбекистон Республикасида
хизмат кўрсатган транспорт ходими»
фахрий унвони билан
Каниязов Махсетбай Торебаевич — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг Қўнғирот темир йўл масофаси йўл устаси
«Эл-юрт ҳурмати» ордени билан
Таджиев Амин Хамраевич — меҳнат фахрийси
«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан
Наубетова Алтинай — Шуманай туманидаги гилам тўқувчи ҳунарманд
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Султанов Айтбай Қойлибаевич — Нукус туманидаги «Нукус Эркин қурилиш» масъулияти чекланган жамияти пайвандчиси
Шимбергенов Мурат Адилбаевич — Нукус шаҳридаги «Кардар ишлаб чиқариш маҳсулотлари» масъулияти чекланган жамияти раҳбари
«Дўстлик» ордени билан
Абубакиров Махсетбай Кенесбаевич — Мўйноқ туманидаги «Мадели» овул фуқаролар йиғини раиси
Салатдинов Бахит Тажетдинович — Нукус шаҳридаги «Бахит Миратдин қурилиш» масъулияти чекланган жамияти раҳбари
Тажетдинов Айбек Алтинбекович — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири
«Содиқ хизматлари учун» медали билан
Адилов Жамбул Агитаевич — Тахтакўпир тумани ҳокими
Жақсимуратов Шаряр Дуйсенбаевич — Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ирригация тизимлари ва гидротехник иншоотлардан фойдаланиш бўлими бошлиғи
Сапарбаев Атабек Худайбергенович — Беруний тумани ҳокими
«Соғлом турмуш» медали билан
Утениязов Курбанбай Имангалиевич — Нукус шаҳридаги «Курбанбай коммунал сервис» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раиси
Ходжаметов Хожабай Сейтимбетович — Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси Бўзатов тумани инспекцияси бошлиғи
«Келажак бунёдкори» медали билан
Жолимбетова Сарбиназ Барликбаевна — Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Чимбой тумани бўлими раиси ўринбосари, «Камалак» болалар ташкилоти раиси
«Жасорат» медали билан
Матмуратов Равшанбек Бахтиярович — Амударё туманидаги шахсий томорқа ер эгаси
«Шуҳрат» медали билан
(100 ёшдан ошганлар)
Беканова Катча — Амударё тумани
«Шуҳрат» медали билан
Алламова Муборак Розимовна — Беруний туманидаги «Beruniy textile invest» масъулияти чекланган жамияти дастгоҳ оператори
Маткаримова Тажибике Алламбергеновна — Хўжайли туманидаги «Яшил табиат био маркази» масъулияти чекланган жамияти раҳбари
Якубов Мурод Авадович — «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятининг Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси участка бошлиғи
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри, 2020 йил 28 август



