Кўргазмали семинар


Яқинда  Қораўзак тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 28-сонли умумтаълим мактабида пандемия даврида янги ўқув йилига тайёргарлик ишларига бағишланган амалий ўқув семинари бўлиб ўтди.

Семинарда сўзга чиққанлар, бугунги қийин шароитда ўқувчиларнинг билим олиши, саломатлигини сақлаши ҳамда бу борада зарур шароитларни яратиш борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Шунингдек, тадбирда “Таълим жараёнига киришиш ҳафтаси” давомида ўқувчиларга санитария-гигиена талабларига қатъий амал қилиш, касалликни юқтириб олмаслик, ҳимоя воситаларидан фойдаланиш, ижтимоий масофани сақлаш, мактабга кириш, чиқиш ҳамда танаффус пайтида ҳаракатланиш тартиблари каби қоидалар тушинтирилди.