Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
Ватанимиз тарихининг ғоят мураккаб даврида – ХХ аср бошларида ўзининг маърифатпарварлик фаолияти ва фидокорона хизматлари билан миллий таълим-тарбия тизимини яратиш ҳамда юртимиз истиқлоли, халқимизнинг озодлиги ва эркинлиги, келажак авлодларнинг обод ва фаровон ҳаётини таъминлашга қўшган беқиёс ҳиссасини инобатга олиб, қуйидагилар «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотлансин:
Абдулла Авлоний (марҳум) — маърифатпарвар адиб, педагог, жамоат арбоби
Маҳмудхўжа Беҳбудий (марҳум) — Туркистондаги жадидчилик ҳаракатининг асосчиларидан бири, адиб, педагог ва олим
Мунаввар қори Абдурашидхонов (марҳум) — атоқли маърифатпарвар мураббий, адиб, муҳаррир ва жамоат арбоби
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри, 2020 йил 30 сентябрь



