Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентининг фармони
Мамлакатимизда таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ўқув-тарбия жараёнига илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўқувчиларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришдаги катта хизматлари, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлансин:
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан
Узакбаева Роза Сарсеновна — Қорақалпоғистон Республикаси 1-Меҳрибонлик уйи ўқитувчиси
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Абдуллаева Зайнабжан Худайбергеновна — Элликқалъа туманидаги 61-умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси
«Дўстлик» ордени билан
Джуманова Рамиза Хайруллаевна — Нукус шаҳридаги Президент мактабининг математика фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси
Разаков Батирбай Турсинбаевич — Хўжайли туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси
Реймов Ахмед Мамбеткаримович — Қорақалпоқ давлат университети ректори, Қорақалпоғистон Республикаси
Уснатдинова Жумагул Шараповна — Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазири
«Содиқ хизматлари учун» медали билан
Абдижамилова Турганбике Сарсенбаевна — Қўнғирот тумани мактабгача таълим бўлими мудири, Қорақалпоғистон Республикаси
Янгибаев Бахадир — Шуманай тумани ҳокими, Қорақалпоғистон Республикаси
«Шуҳрат» медали билан
Сабурова Гўзал Кадирбергановна — Беруний туманидаги 42-умумий ўрта таълим мактабининг 5-А синф раҳбари, тарих фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси
Сагиева Гулайим Абатбаевна — Қонликўл туманидаги 21-умумий ўрта таълим мактабининг рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси
Утеназарова Зияда Алланазаровна — Нукус шаҳридаги «Нукус Зияда Нур» нодавлат таълим муассасаси директори, Қорақалпоғистон Республикаси
Хожабаев Айбек Жумабаевич — Тахиатош туманидаги 17-умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри, 2020 йил 30 сентябрь



