Мамлакатимизда барча соҳалар қатори таълим тизимида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу ўзгаришларнинг самараси, юртимизнинг тараққий топган давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллаши аввало, илм-фан ва таълим-тарбия соҳасининг ривожи билан узвий боғлиқдир.
Бугун замонавий билим ва касб-ҳунарларни, хорижий тилларни пухта эгаллаб, катта умид ва ишонч билан ҳаётга қадам қўяётган, эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи бўлган фарзандларимизнинг муносиб камол топишида ўқитувчи ва мураббийларимизнинг ҳиссаси беқиёс эканини таъкидлаш лозим.
Мамлакатимизда таълим ва тарбия тизимини давр талаблари асосида такомиллаштириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш ишларига қўшган салмоқли ҳиссаси, ёшларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги кўп йиллик самарали хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагиларга фахрий унвонлар берилсин:
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси»
Сейдаметова Тамара Султамуратовна — Шуманай туманидаги 33-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаби директори
Юртимизда таълим соҳасини ривожлантириш, ўқув жараёнига илғор педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларни кенг жорий этиш, чуқур билим ва замонавий касб-ҳунарга эга малакали кадрларни тайёрлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, мустақил фикрлайдиган, иқтидорли, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги катта хизматлари учун қуйидагилар мукофотлансин:
«Фидокорона хизматлари учун»
ордени билан
Алеуов Усербай — Нукус давлат педагогика институтининг педагогика кафедраси профессори
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Генжебаева Гулпаршин Шаудирбаевна — Кегейли туманидаги 14-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси
II даражали «Соғлом авлод учун»
ордени билан
Сон Светлана Михайловна — Қорақалпоғистон Республикаси 1-Меҳрибонлик уйи директори
«Дўстлик» ордени билан
Ходжалепесова Гулистан Холдасовна — Қорақалпоғистон Республикаси Ибрайим Юсупов номидаги ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг қорақалпоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчиси
«Шуҳрат» медали билан
Асанова Гулсара Сагиндиковна — Чимбой туманидаги 45-умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси
Байрамтаганова Гулайим Сапарбаевна — Тўрткўл туманидаги 9-умумий ўрта таълим мактабининг биология ва кимё фанлари ўқитувчиси
Давлетяров Бахадир Тулебаевич — Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг академик эшкак эшиш бўйича мураббийи
Даулетмуратова Клара Курбанбаевна — Қўнғирот саноат касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси
Розимова Гулхумар Хаджиевна — Беруний туманидаги 50-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри, 2018 йил 28 сентябрь



