Депутат сўрови натижаси


Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгаши депутати Гулбаҳор Байжановага ўзи сайланган ҳудуд аҳолисидан мурожаат келиб тушди.

Мурожаатда 60 хонадондан иборат “Наврўз” кўчаси аҳолиси ҳовлиларидаги томорқа ерларини суғоришда сув муаммоси қийнаб келаётганлигини билдириб, ушбу муаммони ҳал этишда амалий ёрдам сўраган. 

Депутат бу борада тегишли муассасаларга депутатлик сўрови юборди. Натижада, ҳудуд аҳолисининг томорқа ерлари учун туман Ирригация бўлими томонидан 1 километрлик ариқ қазиб берилди.