2018 йилдан буён мамлакатимизда математика фани бўйича “Kangaroo” халқаро олимпиадаси ўтказилиб келинмоқда.
Ушбу халқаро олимпиадага Нукус туманидаги 31-сонли умумтаълим мактабининг 12 нафар ўқувчиси онлайн тарзда қатнашиб ғолиб бўлишди.
— Мактабимизда 452 нафар ўқувчига 43 нафар олий тоифали ўқитувчилар таълим-тарбия бермоқда, — дейди 31-сонли мактаб директори Бекполат Тилепбаев. — Билим масканимизда “Ёш математиклар” ва “Алгоритм” тўгараклари бўлиб, унда 5 нафар ўқитувчи ўқувчиларга билим сирларини ўргатиб келмоқда.
Халқаро олимпиада иштирокчиларига ташкилотчилар томонидан сертификат ва эсдалик совғалари топширилди.
