Амударё тумани «Дўрман» овул фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Қадамбой Қурбонбоев тажрибали боғбонлардан. У боғдорчилик тармоғида кўп билим ва тажриба тўплаган меҳнатсевар инсон.
Қадамбой ака 1999 йил туман ҳудудидан 1,5 гектар ерни ижарага олиб, янгидан боғ яратишни бошлаган эди. Фидойи инсоннинг тинимсиз меҳнатлари ўз самарасини берди ва кўркам боғ яратилди. Ушбу бофғда олма, ўрик, шафтоли ва олча каби мевали дарахтлар экилган бўлиб, уларда етиштирилаётган сархил мевалар аввало, хонадони дастурхонини ва бозорларимизни тўлдирмоқда.
Ҳозир Қадамбой ака нафақада бўлсада, деҳқончилик ва боғдорчилик билан шуғулланишдан ҳеч зерикмайди. Чунки, боғда ишлаш унга ҳузур бағишлайди. Дала ишларида турмуш ўртоғи, фарзандлари ва келинлари яқиндан ёрдам кўрсатади. Айни кунларда боғбон оила аъзолари билан бирга олтин куз неъматлари бўлган меваларини йиғиштириб олмоқда.
Келгусида Қадамбой ака Қурбонбоев деҳқон хўжалигини янада кенгайтириб, иссиқхона қуришни, паррандачилик ва чорвачилик соҳаларини ташкил қилишни режалаштирмоқда.
Суратда: Боғбон Қадамбой Қурбонбоев.
М.ҲАБИБУЛЛАЕВ олган сурат.



