Давра суҳбати ўтказилди


Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Республикаси касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашида “7 октябрь – Бутунжаҳон муносиб меҳнат куни” муносабати билан тегишли вазирликлар, қўмита, бошқарма ва ташкилотлар вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Унда таъкидланганидек, Ўзбекистон касаба уюшмаларига  иш берувчиларнинг меҳнат қонунчилигига амал қилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, меҳнаткашларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жамоат суриштирувларини олиб бориш бўйича кенг ҳуқуқлар берилган.

Тадбирда бу борада олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди ва иштирокчилар соҳа мутахассисларидан мавзуга оид савол ва таклифлари бўйича жавоблар олдилар.