Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармасида тадбиркорлик субъектларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Қўшимча қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги низом талабларини тушинтириш мақсадида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Семинарда республикамиз ҳудудидаги экспорт билан шуғулланувчи қўшимча қиймат солиғини тўловчи юридик шахсларга ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) шартлари ва тартибларининг соддалаштирилганлиги, қулайликлари ва афзаликлари ҳақида соҳа ходимлари томонидан тушунчалар берилди.
Тадбиркорлик субъектлари шунингдек, қўшилган қиймат солиғи тўловчилари томонидан солиқ органларига ариза ёзиш тартиби, аризага илова қилинадиган рўйхатнинг тўғри тўлдирилиши ва уларнинг кўриб чиқилиш муддатлари ҳақида кўргазмали воситалар ёрдамида босқичма-босқич тушинтирилди.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида август ойидан бугунги кунга қадар 64 та корхонага 38,5 миллиард сўм қўшилган қиймат солиғи ўрни қоплаб берилиб, шундан экспорт қилувчи 21 та корхонага 24,9 млрд. сўм ҚҚС суммаси ҳисоб варағига қайтариб берилиши таъминланди.
ҚРДСБ Ахборот хизмати.
