“Навбаҳор” жамоасига бош мураббий тайинланди


Ўзбекистон миллий чемпионатининг суперлигасида иштирок қилаётган Наманганнинг ­“Навбаҳор” жамоасига россиялик таниқли мутахассис Андрей Канчельскис бош мураббий этиб тайинланди.

Наманган шаҳридаги марказий ўйингоҳда янги бош мураббийни таништириш маросими бўлиб ўтди. Мураббийлик фаолиятини 2009 йил бошлаган Андрей Канчельскис дастлаб “Торпедо-ЗИЛ” жамоасига кейинчалик россиянинг “УФА”, “Волга”, “Солярис”, Латвиянинг “Юрмала” жамоаларига мураббийлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” жамоаси таркибида Қорақалпоғистон футбол мактабида тарбияланган  Азамат Алланиязов ҳам ўйнайди.