Халқнинг оғири енгил, узоғи яқин бўлди


Тахиатош туман ҳокимияти ахборот хизматининг маълум қилишича, бугунги кунда Давлат хизматлари маркази томонидан  олис ҳудудларда яшовчи аҳолига сайёр давлат хизматларини кўрсатиш яхши йўлга қўйилган.  Мана шундай тадбир Тахиатош тумани Давлат хизматлари маркази ҳодимлари томонидан туманнинг «Марказий» МФЙ ҳудудида ташкил этилди.

Тадбирда аҳолига 97 та давлат хизматлари кўрсатилди. Шунингдек, мутахассислар томонидан давлат хизматларига оид қонунчиликдаги сўнгги ўзгаришлар бўйича ҳам ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Эътиборлиси, бу каби тадбирлар аҳолининг оғирини енгил, узоғини яқин қилиш баробарида вақтлари  тежалишида ҳам муҳим аҳамият касб этади.