Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора- тадбирлари тўғрисида” ги ва жорий йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида республикамизнинг олий таълим муассасаларида махсус тадбирлар ўтказилмоқда.
Жорий йил 8 октябрдан бошлаб Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот-технологиялари университетининг Нукус филиалида талаба ёшлар ва ўқитувчилар иштирокида “Мобил воситалар учун дастур иловалар”мавзуида амалий машғулотлар ва мастер класслар бўлиб ўтди.
Ўқув ва амалий машғулотлар асосан нукуслик ака-укалар-Австралия мамлакатидаги ICONIC компаниясининг етакчи дастурчиси Отабек Муртазаев ва Facebook ижтимоий тармоғининг Лондондаги офиси етакчи дастурчиси Азизбек Муртазаевлар томонидан олиб борилди.
