Бугун мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, зийрак, билимли, фаол ва ташаббускор ёшлар учун турли хил стипендияларнинг ажратилиши аҳамиятлидир.
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали талабалари Перийзат Кенесбаева, Фаррух Ахунов ҳамда мазкур филиалнинг академик лицейи ўқувчиси Шаҳноза Аскербаева Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2020-2021 ўқув йили учун махсус стипендиясини олишга муяссар бўлишди.
Мазкур стипендия билан ўқиш, илмий тадқиқот, жамоат ишларида фаол бўлган талаба-ёшлар тақдирланади.
