«Биз коррупцияга қаршимиз!» иншолар танлови


Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги барча умумтаълим мактабларининг 6-11-синф ўқувчилари ўртасида “Биз коррупцияга қаршимиз!” мавзусида иншолар танловининг биринчи саралаш бос­қичи ўтказилди.

Жорий йилнинг февраль ойидан март ойига қадар уч ­босқичда ўтказилиши режалаштирилган ушбу танловнинг асосий мақсади, мактаб ўқувчиларининг ҳуқуқий билими ва ­маданиятини янада ошириш орқали уларнинг онгида коррупцияга қарши курашиш иммунитетини шакллантиришдан ­иборат.

Шундай танлов Нукус шаҳридаги 17-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида ҳам ўтказилди. Тадбирда юз нафарга яқин мактаб ўқувчиси иштирок этиш истагини билдирди. Юқори савияда ташкил этилган танловда энг яхши иншолар адолатли равишда саралаб олинди.