«Ёшлар меҳнат гузари» иш бошлади


Чимбой туманидаги “Кўкчи қала” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ёш тадбиркор Жанибек Пирниязов томонидан ишга туширилган “Ёшлар меҳнат гузари”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Айбек Тажетдинов ҳудуд ёшларини янги бинонинг ишга туширилиши билан табриклаб, бугунги кунда юртимизда ёшларнинг билим олиши ва касб-ҳунар эгаллаши йўлида яратилаётган имконият ва шароитлар хусусида батафсил тўхталиб ўтди.

Мазкур бино “Ёшлар келажагимиз” жамғармасининг 500 миллион сўм имтиёзли кредити ҳисобидан ишга туширилган бўлиб, бу ерда дорихона, сартарошхона, тамаддихона ҳамда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шахобчалари фаолият кўрсатмоқда. Эътиборлиси, 11 нафар ёшлар иш билан таъминланган.

— Келгусида чет тилларини ўргатиш марказини ташкил қилиб, яна бир неча ёшларни иш билан таъминлаш ниятидаман, — дейди тадбиркор Ж.Пирниязов.