Нукусдаги «Истиқлол» болалар дам олиш марказида “Китобхонлик ҳафталиги” бўлиб ўтди.
Тадбирда сўзга чиққанлар халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури, дунёқарашини юксалтириш, она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни шакллантиришда китобхонликнинг аҳамияти катта эканлигини таъкидлашди.
Ҳафталик доирасида “Ёш ижодкорлар”, “Билимдон ёшлар” китобхонлар клуби аъзолари иштирокида “Китоб-қалб гавҳари, кўнгил зийнати», «Китоб — жамият бойлиги» мавзуларида давра суҳбати, олий ўқув юртлари талабалари ўртасида «Қорақалпоқ халқ мақоллари» беллашуви, «Сиз севиб ўқиган китоб?», «Мен севган кутубхонамга китоб совға қиламан» акциялари, аҳоли ўртасида оилавий китоб ўқиш анъанасини йўлга қўйиш мақсадида «Энг яхши китобхон оила» танлови ва бошқа қизиқарли тадбирлар ўтказилди.
