Ватанимга


Мустақиллик шамоли эсар элимда,

Орзулар чечаги унар дилимда.

Шу азиз ўлкада ижод қиламан,

Керак бўлса жоним фидо қиламан.

Оламда ягона азиз элимсан,

Мардини сийлаган одил элимсан.

Булбул хонишидай ширин тилимсан,

Ифори ўзгача турфа гулимсан.

Шу азиз ўлкада ижод қиламан,

Керак бўлса жоним фидо қиламан.

Тинчлигинг сақлашга ботирларинг бор,

Адолат акс этган қонунларинг бор.

Адоқсиз такрорлаб айтарман дилдан,

Жонин фидо қилишга қодирларинг бор.

Шу азиз ўлкада ижод қиламан,

Керак бўлса жоним фидо қиламан.

Илтижо

Деразадан боқаман хаёл сураман,

Ватан нурли тонгларингга сажда қиламан.

Гуноҳкор қизингман кечиргин мени,

Ишончинг оқлашга ваъда бераман.

Маломат тошлари оғир ботсада,

Кўзимдан ёшларим гоҳи оқсада,

Мен яхши кўраман сизни одамлар,

Юртимга тилайман қутлуғ қадамлар.

Бибижон Дурдиева.