Ўзбекистон Республикаси Мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотига қарашли Чимбой ўқув–спорт техника клуби республикамиздаги энг намунали ўқув масканларидан бири ҳисобланади.
– Энг аввало ўқув муассасасининг моддий техник базасини мустаҳкамлашга ва шу орқали ўқувчилар учун қулай шароитларни яратишга эътибор қаратдик, –дейди мактаб директори Аяпберган Есемуратов.
– Жумладан, мактабнинг ўз маблағлари ҳисобидан 2006 йилда ўқув амалиёт автодроми, 2017 йилда 75 ўқувчига мўлжалланган ўқув биноси ва маъмурияти, 2018 йилда эса 52х24 майдондаги транспортларни сақлаш жойи янгидан қурилиб фойдаланишга топширилди.
Шунингдек, 2016 йилда 3 та мотоцикл ва бу йил 2 та картинг сотиб олиб, ўқувчилар учун имкониятларни кенгайтирдик.
