Бундан кўзланган асосий мақсад аҳолини қийнаётган муаммоларни қонун доирасида ўрганиб, уларни ҳал қилиш чораларини кўриш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишдир.
– Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2018 йил 13 апрелда тасдиқланган Адлия вазирлиги ҳақидаги Режага мувофиқ, вазирликка фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қатор вазифалар юклатилган, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги бош маслаҳатчиси Абубакир Ўтарбоев. Тадбир доирасида фуқаролардан 20 дан ортиқ мурожаатлар бўлди. Улар асосан бандлик, ижтимоий нафақа, иш ҳақини ундириш, турар-жой учун компенсация ундириш, алимент масалалари бўлиб, барча мурожаатлар қонунчилик доирасида кўриб чиқилди ва фуқароларга тегишли тавсиялар берилди.
