Ёшлар фаол иштирок этишди


Жорий йилнинг 7-10 июнь кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туманларида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди.

Фестивал доирасида турли хил кўрик-танловлар, давра суҳбатлари, кўнгилочар дастурлар, спорт мусобақалари ўтказилиб, бунда ёшлар ўз ташаббускорлигини, фаоллигини намоён этишди. Фестивал доирасида ўтказилган тадбирларда республикамиз ёшлари қаторида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали талаба-ёшлари ҳам фаол иштирок этди.

Жумладан, спортнинг волейбол тури бўйича ўтказилган мусобақада филиалнинг қизлардан таркиб топган жамоаси учинчи ўринни, ўғил болалар жамоаси эса биринчи ўринни эгаллашди.

— Ёшлар ўртасида мана шундай маънавий-маърифий тадбирларнинг ўтказилиши албатта, уларга жуда катта куч, мотивация беради, — дейди  филиал ўқитувчиси Т.Наўбетуллаев.