Журналистлар меҳнати эътироф этилди


Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партия­си Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот ­воситалари ходимлари куни муносабати билан республикамиздаги фаол журналистлар  билан учрашув ўтказилди.

Тадбирда ЎзМТДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси, Жўқорғи Кенгес депутати Т.Романов сўзга чиқиб, соҳа вакилларини партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши номидан табриклаб, жамиятимизда оммавий ахборот воситалари ходимларининг тутган ўрни хусусида тўхталиб ўтди.

Дарҳақиқат, сўнгги йилларда сўз эркинлигини таъминлаш, соҳани ислоҳ қилиш,  оммавий ахборот воситалари ходимларини қўллаб-қувватлаш, таҳририятларнинг  моддий техник базасини мустаҳкамлаш, журналистлар фаоллигини ошириш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Тадбир сўнггида партиянинг мақсад ва вазифаларини, ­фаолиятини кенг жамоатчиликка етказишда фаоллик кўрсатиб келаётган бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари ­ходимлари эсдалик совғалари билан тақдирланди.