ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ ЎТТИЗ ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИ ҲАМДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ СОҲАЛАР ХОДИМЛАРИДАН БИР ГУРУҲИНИ МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, барча соҳаларда ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, унинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси, иқтисодиёт тармоқларини замон талаблари асосида модернизация қилиш, илғор инновацион технологияларни жорий этиш, қулай инвестиция муҳитини яратиш, ҳудудлар инфратузилмасини жадал ривожлантиришдаги улкан хизматлари, жамиятда маънавий барқарорликни сақлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларидаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлансин:
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор» фахрий унвони билан
Разов Жеткербай Бектемирович — Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг қурилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича механизация базаси экскаватор машинисти
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган транспорт ходими» фахрий унвони билан
Уразбаев Оналбай Тенелович — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг 279-йўл машина станцияси машинисти
«Эл-юрт ҳурмати» ордени билан
Кошимбетова Кутли Абдуллаевна — Қўнғирот туманидаги «Қорақалпоғистон» шаҳарча фуқаролар йиғини раиси
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Саймбетов Пердебай Жумамуратович — Чимбой тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси автогрейдерчиси
Сариев Кахраман Раматуллаевич — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси
«Дўстлик» ордени билан
Абдижаббаров Турсинбай — Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари
Ибрагимов Куатбай Турганбаевич — Нукус шаҳар телекоммуникация боғламаси муҳандиси
Нахипов Акбай Арипбаевич — Нукус туманидаги «Қорақалпоқ қурилиш-монтаж бошқармаси» масъулияти чекланган жамияти раҳбари
Халилаев Фахратдин Садуллаевич — «Тахиатош иссиқлик электр станцияси» акциядорлик жамияти бош директори
«Содиқ хизматлари учун» медали билан
Йўлдашев Султонбой Ражапбаевич — Амударё тумани ҳокими
Реймов Хамид Жолдасбаевич — Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Қуўаниш жарма» ирригация тизими бошқармаси бошлиғи
Утамбетов Дуйсенбай Уснатдинович — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Аграр, сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш ва экология масалалари қўмитаси раиси
Утамбетов Узакберген Тилеуимбетович — Қораўзак тумани ҳокими
«Жасорат» медали билан
Даулетярова Паршагул Муратбаевна — Қорақалпоғистон Республикаси ногиронлар жамияти раиси
«Шуҳрат» медали билан
(100 ёшдан ошганлар)
Жаксимуратова Алтин — Кегейли тумани
«Шуҳрат» медали билан
Аитбаев Шерзод Азадович — Тўрткўл туманидаги «Тўрткўл тупроғи» оилавий корхонаси раҳбари
Аширов Ёқуббой Хужамуратович — Амударё туманидаги «Ёқуббой Аширов» фермер хўжалиги бошлиғи
Бабажонов Низомжон Атажонович — «Устюрт қидирув-бурғилаш бошқармаси» масъулияти чекланган жамияти бурғилаш устаси
Гайпов Аскербай Сарсенбаевич — «Қонликўл агросервис машина-трактор парки ва интеграллаштирилган сервис маркази» масъулияти чекланган жамияти «Магнум» оператори
Ганибаев Маъмуржон Жангабаевич — «Устюрт қидирув-бурғилаш бошқармаси» масъулияти чекланган жамияти директорининг геология ишлари бўйича ўринбосари
Жиемуратов Тлеубай Тенелбаевич — Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг Мўйноқ тумани инспекцияси бошлиғи
Сабиров Куралбай Пердебаевич — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг Қўнғирот йўл масофаси йўл устаси
Таджиддинов Айбек Таджимуратович — «Устюртгаз» қазиб чиқариш бошқармасининг «Шарқий Бердах» участкаси устаси
Танирбергенов Муратбек Манибекович — Нукус шаҳридаги «Муратбек-мебель» масъулияти чекланган жамияти бошлиғи
Хабибуллаев Бахитжан Сагидуллаевич — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири
Юсупов Тенизбай Кокленович — Бўзатов туманидаги «Бўзатов» давлат ўрмон хўжалиги чўпони
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри, 2021 йил 25 август



