«Мен ҳам чегарачи бўламан!»


Ёшларни маънан ва жисмонан соғлом, баркамол, дунёқараши кенг, ақл-салоҳиятли, билимли қилиб тарбиялаш бугунги кундаги муҳим вазифалардан биридир. Зеро, ватанпарвар, миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида камол топган ёшлар юртимизга муносиб авлод бўлиб етишади.

ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан Амударё туманидаги 36-сонли мактабда мана шундай ҳарбий ватанпарварлик тадбири бўлиб ўтди. “Мен ҳам чегарачи бўламан!” шиори остида ўтказилган тадбирда асосан, мактабнинг юқори синф ўқувчилари ҳамда уларнинг ота-оналари,  ўқитувчилар  иштирок этди.

Тадбир доирасида ҳарбий сафда қадам ташлаб юриш бўйича марафон ўтказилиб, бунда ўқувчилар фаол иштирок этишди. Шунингдек, соҳа фаолияти, ҳарбийлар ҳаёти ҳақида ҳам маълумот берилди.

Таъкидлаш жоизки, мана шундай ҳарбий спорт ўйинларининг ташкил этилиши ўқувчи ёшларда ҳарбий соҳага қизиқиш уйғотиши билан бирга,  келажакда Ватанни муносиб ҳимоя қиладиган, мард, жасур ўғлонлар бўлиб тарбияланишида ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Тадбир сўнггида фаол иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан Ташаккурнома тақдим этилди.

Мазкур тадбир ёшларда катта таассурот қолдирди.

Х.Хўжаниёзов,

ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси.