Пойтахтимизда кўргазма ташкил этилди


И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейида кўргазма ташкил этилди.

Кўргазмада маҳаллий ва кўчманчи қавмларга, антик ва ўрта аср даврларига тегишли бўлган қурол-яроғлар, овчилик қуроллари, деҳқончилик ва ҳунармандчиликда қўлланиладиган буюмлар жой олган.

— Музейнинг археология  бўлими  фондида  сақланаётган топилмалар орқали қадимги Хоразм ҳудудида деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқнинг юқори даражада ривожланганлигини кўришимиз мумкин, — дейди Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети талабаси Султанбек Нодирбеков.

* * *

Шу куни пойтахтимиздаги Ўзбекистон санъат академияси Қорақалпоғистон бўлимининг кўргазмалар саройида ҳар йили анъанавий тарз­да ўтказилиб келинаётган «Олтин куз»  кўргазмаси очилди.

Кўргазмада устоз рассомлар ва  ёш иқтидор эгалари бўлган 19 нафар муаллифнинг 54 та картинаси намойиш этилди.

Картиналарда   куз мавсумининг  ўзига хос хусусиятлари, табиат манзаралари акс этган.