Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши тасарруфидаги Нукус шаҳар ўқув-спорт техника клубининг автомототранспорт ҳайдовчиларини тайёрлаш курсида беғараз асосда таҳсил олган Хўжайли туманидаги 1- Меҳрибонлик уйининг 25 нафар тарбияланувчисига ҳайдовчилик гувоҳномалари топширилди.
Ташкилот Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган ёшлар ва эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шунингдек, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларини оммавий техник касбларга имтиёз асосида ўқитишни йўлга қўйди.
Биринчилардан бўлиб Нукус шаҳар ўқув-спорт техника клубида таҳсил олган Хўжайли туманидаги Меҳрибонлик уйининг 25 нафар тарбияланувчисига ҳайдовчилик гувоҳномалари берилди.
Таъкидлаш жоизки, ўқув-спорт техника клубида турли мавзуларда семинар-тренинглар ўтказиш, фаол ёшларни рағбатлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
